26 апр. 2015 г.

KO’RINMAS MEHR

           
Бу дунёда ҳамма ота. Барчани ўз ўғли – қизи – фарзанди бор. Аллоҳ икки зотдан ташқари барчани отаси ва онаси билан дунёга келтирган. Дунёдаги биз учун энг суюкли зот Росулимиз бўлсалар у зот алайҳиссаломдан кейинги энг қадрли инсонлар ота-онамиздир. Уларни меҳрлари дарёдир...


Оналаримизни фарзандларга меҳри, уларни ардоқлаши ҳақида кўп гапирилади. Ва жуда ҳам тўғри – ҳақиқатлардир у сўзлар. Лекин оталар ҳақида камроқ. Чунки оталар оналар каби фарзандига бўлган севгисини, муҳаббатини, меҳрини очиқ эмас балки яширин, билдирмасдан берар экан. Балки айримларни оталари очиқ-ойдин меҳр берар, лекин кўпчилик оталар билдирмай, сездирмай меҳр берар экан. Ишонинг...
         Эътибор берингда оталаримиз бизни тергаб меҳр берар экан, бизни сўкиб меҳр берар экан, бизни қидириб меҳр берар экан, бизни уриб меҳр берар экан, бизга жаҳл қилиб меҳр берар экан, бизга ... нима қилса ҳам меҳр берар экан. Оталаримиз оналаримиз каби кўз дарёси ила эмас балки қаҳри тўла муҳаббати ила бизга меҳр берар экан. Биз буни сезмас, ҳис қилмас, мазмунини туя олмас эканмиз.
         Ишонинг, оталаримиз бизга кўрсатмай йиғлашар экан. Бизга билдирмай уй ичкарисида сокин йиғлашар экан. Улар бизни билмасин деб ёлғиз қолишиб биз ҳақимизда ўйлаб инграб фарзандларим эшитмасин дейишар экан. Аллоҳ уларни шундоқ қилиб яратган экан. Аллоҳ уларга шундай яшашни иҳтиёр қилган экан. Нега бундай эканлигини балки ота бўлганимизда билармиз, ҳис қилармиз...
         Отам касал... қарийб бир йилдан буён. Сезмабманки, у кишининг севгисини. У кишини меҳрини. Йўқ сезганман. Лекин ёшлик қилибман. Менинг ютуқларимдан севинишини ҳам билдирмабдилар. Улар энг меҳрибон инсон эканликларини ҳис қиляпман. Оталарнинг меҳрлари кўринмас эканлигини ҳис қиляпман. У кишини севишимни, туяяпман. Кечикмаганимга шукур қиламан. Лекин эртароқ билмаганимга надомаддаман. Бу ҳисларни туйиш учун 24 йил умрим камлик қилганига афсусдаман... Бу олам афсус ва надомадлар олами эканлигини билардиму, бу қадар оғирлигини ҳис қилмаган эканман....
         Дуо қилинг, умидворман...
         Отангизни асранг, отангизни меҳрини ҳар нарсадан қидиринг, хатто улар сизни ураётганларида ҳам уларни меҳрини ҳис қилсангиз бўлар экан...
         Оталарнинг меҳри дарёси кўринмасдир!

Комментариев нет:

Отправить комментарий